«россияда ишлаш» тегли мақолалар


Россия ташкилий тарзда юбориладиган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сонига қўйилган чекловни олиб ташлади
16 ноябр 2022, 08:58

Россия ташкилий тарзда юбориладиган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сонига қўйилган чекловни олиб ташлади

Россия Ўзбекистондан қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноатга ташкилий тарзда ёллаш орқали жалб қилинган меҳнат муҳожирлари сонига чеклов, шунингдек, мажбурий эмлаш талабини олиб ташлади.

Ўзбекистондан Россияга мигрантларни ташкилий тарзда ишга юбориш 5,6 мартага қисқарди
15 июл 2022, 09:28

Ўзбекистондан Россияга мигрантларни ташкилий тарзда ишга юбориш 5,6 мартага қисқарди

Ўзбекистонликларни Россияга уюшган ҳолда ишга ёллаш 5,6 баравар камайди. Айни вақтда Корея Республикасига оқим кўпайган, деб хабар қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Ўзбекистон фуқароларининг Россияда рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриш муддати 15 кунга узайтирилди
8 июн 2022, 19:26

Ўзбекистон фуқароларининг Россияда рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриш муддати 15 кунга узайтирилди

Ўзбекистон фуқароларининг Россияда рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриш муддати 7 кундан 15 кунга узайтирилди. Худди шунингдек, Россия фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида регистрациясиз бўлиб туриш муддати 3 кундан 15 кунга узайди.

Москвадаги қурилишда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари оммавий муштлашди (видео)
6 апрель 2022, 13:18

Москвадаги қурилишда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари оммавий муштлашди (видео)

Москвадаги турар жой мажмуаси қурилиш майдонида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари оммавий муштлашди. Жанжалга «аҳмоқ» деган сўз сабаб бўлгани айтилмоқда. Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлими вазият назорат остида эканини маълум қилди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 41 нафар тожикистонлик ва 85 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигранти ҳибсга олинганини маълум қилди. Уларнинг 20 нафарига нисбатан депортация қилиш чораси қўлланиши кутилмоқда.

Россияда жиноят олами рамзи туширилган бош кийим кийган ўзбекистонлик огоҳлантирилди
16 декабр 2021, 13:41

Россияда жиноят олами рамзи туширилган бош кийим кийган ўзбекистонлик огоҳлантирилди

Россияда А. У. Е. (маҳбус бандитлар бирлиги) рамзи туширилган бош кийимдаги Ўзбекистон фуқароси сўроқ қилинди. Унинг жиноятчилик оламига алоқаси йўқлиги ҳамда русчани ва РФ қонунларини яхши билмаслиги маълум бўлди.

Ўзбекистонликлар учун рўйхатдан ўтмасдан Россияда бўлиб туриш муддати узайтирилиши мумкин
29 октябр 2021, 14:26

Ўзбекистонликлар учун рўйхатдан ўтмасдан Россияда бўлиб туриш муддати узайтирилиши мумкин

Ўзбекистон фуқаролари учун Россияда рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриш муддати 7 кундан 15 кунга узайтирилиши мумкин. ИИВ РФда рўйхатдан ўтиш жараёни мураккаблиги сабабли меҳнат муҳожирлари қийинчиликларга учраётганини маълум қилди.

Россия Ўзбекистондан 10 минг қурувчини қабул қилади
8 октябр 2021, 09:04

Россия Ўзбекистондан 10 минг қурувчини қабул қилади

Россия ҳукумати Ўзбекистондан 10 минг қурувчини мамлакатга жалб этиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа иштирокчилари суҳбат ва тиббий кўрикдан ўтишлари, шунингдек рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билиши тўғрисидаги сертификатга эга бўлишлари керак.

Россияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликларга қурилиш соҳасида 10 мингта иш ўрни таклиф этилди
4 октябр 2021, 18:25

Россияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликларга қурилиш соҳасида 10 мингта иш ўрни таклиф этилди

Россиянинг турли ҳудудларида бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Ўзбекистон фуқаролари учун қурилиш соҳасида 10 мингта бўш иш ўринлари таклиф қилинмоқда. Фуқаролар номига Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

Сенаторлар Россиядаги меҳнат мигрантларини ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматга сўров юборди
7 август 2020, 22:25

Сенаторлар Россиядаги меҳнат мигрантларини ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматга сўров юборди

Сенат Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборишга қарор қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг